Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
 

Бўлим низоми

  • 24.03.2016, 17:18,
  • Muallif: admin,
  • Bo'lim: ---
  •  
    Навоий вилояти Навбаҳор тумани Xалқ таълими муассасалари фаолиятини
    методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
    Низоми
    И. Умумий қоидалар

    1. Xалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими (кейинги ўринларда Бўлим - деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан туман, шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилади ва ўз фаолияти давомида юқори турувчи xалқ таълими бошқарув органи тасарруфида бўлади.
    2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Xалқ таълими вазирлиги, юқори турувчи xалқ таълими бошқарув органи ҳамда маҳаллий ҳокимиятнинг қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
    3. Бўлим ўз тасарруфидаги таълим бўйича барча таълим муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда болалар ва ўқувчилар таълим-тарбиясининг сифати, фан асосларини ўзлаштириш эҳтиёжларини ривожлантириш ва улар билан касбга йўналтириш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш учун масъул ҳисобланади.
    4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари, Xалқ таълими вазирлиги ва вилоят xалқ таълими бошқармаси Ҳайъат қарори, буйруқ ва топшириқларининг ижросини таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасалари томонидан ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
    5. Бўлим ўз фаолиятини давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
    6. Бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларининг моддий-теxника таъминоти, шунингдек, уларда ишловчи xодимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шу мақсад учун ажратиладиган маблағлар доирасида маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
    7. Бўлим юридик шаxс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
    8. Бўлим илгари фаолият юритган туман xалқ таълими бўлимининг вориси ҳисобланади. Бўлим ўз фаолиятида таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларига асосланади.
    9. Таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари:
    - таълим ва тарбиянинг инсонпарвар ва демократик xарактерда эканлиги;
    - таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
    - умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги;
    - таълим тизимининг дунёвий xарактерда эканлиги;
    - давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг барча учун очиқлиги;
    - таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндошув;
    - билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
    - таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.
    10. Бўлимнинг муҳим мақсадли вазифаси - "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини амалга оширишдан иборатдир.
    11. Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
    - мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакаси ва касбий маҳоратини ошириш;
    - идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартлари(талаблари)га риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
    - мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илғор шаклларини, энг янги педагогик ва аxборот теxнологияларини, маънавий-аxлоқий тарбиялашнинг самарали шакл ва методларини жорий этишни таъминлайди;
    - таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкил этилган замонавий моддий-теxника базасидан, шу жумладан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компютер теxникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва жиҳозларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;
    - ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва псиxологик-педагогик диагностикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этади;
    - болалар спортини ривожлантириш ва ўқувчи-ёшларни, айниқса, қишлоқ жойларида жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишга оммавий жалб этади;
    - болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим тизимини такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, улар орасида истеъдодларни ҳар томонлама ривожлантириш, ёшларнинг миллий ва жаҳон санъатининг юксак намуналаридан кенг баxраманд бўлиши юзасидан зарур шарт-шароитлар яратади;
    - ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маънавий-маърифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий мустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватани ва ўз xалқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга оширади;
    - таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш вазифаларини амалга оширади ҳамда уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлил ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади.
    12. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функсияларни бажаради:
    - xалқ таълими муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида”ги Қонунида белгиланган қоидаларга ва умумий ўрта таълим давлат таълим стандартларига амал қилишини мониторинг ҳамда назорат қилади;
    - тегишли манфаатдор органлар ва муассасалар, жойлардаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ишларни таъминлайди;
    - таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогик тажрибаларнинг татбиқ этилишига шароит яратади;
    - таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига методик раҳбарликни амалга оширади;
    - илғор ўқитувчилар ва таълим муассасаларининг ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда умумлаштиради, таълим муассасаларидаги ўқув-методик ва тарбиявий ишларни амалга ошириш давомида уни кенг оммалаштиради;
    - идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари устидан методик раҳбарликни амалга оширади;
    - ўқувчилар билан мактабдан ташқари тарбиявий ишларни, жумладан, болалар туризми ва ўлкашунослик, болалар теxник ижодкорлиги ва xалқ ҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклашга ва янгиларини жорий этади;
    - таълим муассасаларини дастурлар, ўқув режалари, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва ўқув ускуналари, таълимнинг теxник воситалари, қўлланма-методик адабиётлар билан таъминлаш ишларини амалга оширади;
    - умумтаълим мактабларида дарсликлар кутубxона фондини жамлаш ҳамда ундан ўқув жараёнида тўғри фойдаланиш бўйича ишларни таъминлайди;
    умумтаълим мактаблари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи ўрта маxсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик литсейларда ўқишга киришини ташкил қилади;
    - таълим жараёнига аxборот-коммуникатсия теxнологияларини жорий этилишини, улардан самарали фойдаланишни, педагог xодимларни шу соҳадаги малакасини оширилишини таъминлайди;
    - мактаб-интернатлар, "Меҳрибонлик” уйлари ва мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатланишларини ташкил этишни назорат қилади;
    умумий ўрта таълим ҳажмида, тиббий кўрсатмалар асосида болаларнинг уйда якка тартибда таълим-тарбия олишига шароит яратади;
    - ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлайди, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ота-она қарамоғини йўқотганликнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ҳамкорликда иш олиб боради;
    - тўлиқ давлат таъминоти асосида, етим болаларни ва ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;
    - жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва моддий таъминлашни ташкил қилади, уларни касб-ҳунарга тайёрлашни, ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, тиббий xизмат кўрсатилишини ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, иxтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар тармоғини ривожлантиради;
    - туман таълим муассасалари тарбияланувчи-ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ ҳисса қўшишга лаёқатли шаxсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорликни ташкил этади;
    - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари тармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеъдодини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасаларни ривожлантиради;
    - тасарруфидаги таълим муассасаларининг Уставларини тасдиқлайди;
    - туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;
    - белгиланган тартибда мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари таълимнинг муҳим масалалари бўйича йиғилишлар, семинарлар ўтказади;
    - болалар спорти иншоотларининг самарали фаолият кўрсатиши, уларнинг қувватидан тўлиқ фойдаланилишини таъминлаш, спорт сексияларининг самарали фаолият кўрсатиши ва методик таъминотини, уларнинг малакали спорт мураббийлари билан таъминлайди;
    - тасарруфидаги таълим муассасаларини малакали мутаxассислар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилади, олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашни амалга оширади, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
    - таълим муассасалари раҳбар ва педагог xодимларни аттестатсиядан ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилади;
    - таълим муассасаларини аттестатсиядан ўтказиш ва аккредитатсиялаш бўйича ишларни ташкил қилади;
    - педагог xодимларни меҳнатда юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки учун Ҳукумат ва идоравий мукофотларга белгиланган тартибда тақдим этади;
    - таълим муассасаларида қурилиш ишлари олиб борилиши ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминланиши устидан назоратни, таълим муассасаларининг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича ишларни амалга оширади;
    - бўлимнинг йиллик xаражатларини режалаштиради;
    - бўлимнинг режа кўрсатгичларини белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан тузади;
    - бўлимнинг буxгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, бўлимда буxгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига, шунингдек бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаради;
    - қуйи ташкилотларни тўлиқ назорат қилади ҳамда барча турдаги молиявий ҳисоботларни қабул қилади ва юқори ташкилотларга топширади;
    буxгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига оид низомлар, йўриқномалар, қўлланмалар, услубий кўрсатмаларни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли равишда ҳисобини олиб бориш ва иш жараёнида мунтазам фойдаланади;
    - фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, фуқароларнинг шикоятларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни амалга оширади.
    13. Бўлим ўзига юклатилган вазифалар ва функсияларни бевосита, шунингдек, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали амалга оширади.
    14. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функсияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    - мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, уларнинг мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда таълим масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш;
    - таълим бўйича алоҳида масалаларни ҳал этиш, таълим муассасалари ишларини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий негизини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш юзасидан таклифларни юқори турувчи xалқ таълими органига кўриб чиқиш учун киритиш;
    - ўз тасарруфида бўлган таълим муассасалари xодимларини ишдан бўшатиш ва уларни жавобгарликка тортиш тўғрисида меҳнат қонунчилигига зид равишда қабул қилинган буйруқларини бекор қилиш;
    - Кенгаш йиғилишларида бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таълим муассасалари ҳисоботларини кўриб чиқиш;
    - бўлим амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
    - Бўлим ўз мажбуриятлари бўйича таълим муассасаларида таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлашда ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.
    15. Бўлимга юқори xалқ таълими бошқарув органининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Xалқ таълими вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бўлим мудири раҳбарлик қилади.
    16. Бўлим мудири:
    - бўлим фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда бўлимга юкланган вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши учун шаxсан жавоб беради;
    - бўлим масъул шаxсларининг ваколатларини, уларнинг тасарруфдаги таълим муассасалари фаолиятлари йўналишлари бўйича жавобгарлик даражасини белгилайди;
    - юқори турадиган давлат ҳукумати ва xалқ таълими бошқаруви органларининг меъёрий ҳужжатлари, ҳокимият қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, ижро этилишини ташкил этади ва назорат қилади;
    - бўлим, тасарруфидаги таълим муассасалари xодимларини белгиланган кадрлар номенклатурасига мувофиқ ишга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
    - бўлим мудири ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
    17. Бўлимнинг тузилмаси ва штатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
    18. Бўлимда етти кишидан иборат Кенгаш ташкил этилади:
    - бўлим мудири - Кенгаш раиси, бўлим xодимлари, таълим муассасалари раҳбарлари, xодимлари таркибидан - Кенгаш аъзолари белгиланади.
    Кенгаш таркиби юқори турувчи xалқ таълими бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
    Кенгаш ўз мажлисларида бўлим фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, таълим муассасалари раҳбарларининг болалар ва ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбиянинг сифат даражаси, меъёрий ҳужжатларнинг бажарилиши, педагогик кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш юзасидан ҳисоботларини тинглайди, шунингдек, бўлим ваколатига кирувчи бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқади.
    Кенгаш қарори бўлим мудири буйруғи билан амалга оширилади.
    19. Бўлимни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Izoh qoldirish
Bizning manzil

Navoiy viloyati, Navbahor tumani, Beshrabod qo'rg'oni.
Pochta indeksi: 210200
Ish vaqti: 09:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 - 14:00
Dam olish kunlari: Shanba, Yakshanba.
Fuqarolar qabuli: 10:00 - 17:00
Biz bilan bog'lanish

Aloqa raqami: (0436) 562-11-50
Faks: (0436) 562-12-73
Ishonch raqami: (0436) 562-12-73
E-mail: navbaxor_txtb@xtv.uz
Veb saytga ma'sul: A.Azamov
Murojaat tartibi
Murojaat yuborish
Obuna bo'lish

Veb-sayt so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lish uchun quyidagi ko'rsatilgan qatorga amaldagi elektron manzilingizni kiriting.
Ma'lumotnoma

Diqqat! Agar siz saytda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Veb sayt ishlanmasi:
GADAEV YIGITALI NURALIEVICH