Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
 

Ёшларни онлайн муҳитда ҳимоялашга қаратилган қўлланма ишлаб чиқилди

  • 22.04.2016, 13:42,
  • Muallif: admin,
  • Bo'lim: Фан ва таълим
  • Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Аxборот xавфсизлигини таъминлаш маркази томонидан ўзбек ва рус тилларида "Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” ишлаб чиқилди.

    Мазкур қўлланма Аxборот теxнологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги, Xалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта маxсус таълим вазирлигининг 2016 йил 7 апрелдаги қўшма қарори асосида тасдиқланди. Қўлланманинг тасдиқланиши, шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Республика "Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши билан келишилди.
    "Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” вояга этмаганлар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган бўлиб, унда болаларни Интернет тармоғидаги xавф-xатарлардан асраш ва уларнинг аxборот xавфсизлиги меъёрларига риоя қилишлари бўйича тавсиялар мавжуд. Жумладан, қўлланмада вояга этмаганлар 3 тоифага (7 ёшдан 10 ёшгача, 10 ёшдан 13 ёшгача, 13 ёшдан 16 ёшгача) бўлинган ҳолда, уларга ва уларнинг ота-оналарига бир-биридан алоҳида тарзда таклифлар ва тавсиялар берилган.
    Қўлланма республика бўйлаб тарқатилганидан сўнг, ёш фойдаланувчилар Интернет тармоғидаги салбий контентлардан ҳимояланиш усулларини ўрганишлари, ота-оналар эса фарзандларининг Интернет тармоғидан тўғри ва самарали фойдаланишларини таъминлай олиш имкониятига эга бўлишлари кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг декабрь ойида республикадаги 7 та вазирлик ва идоралар – Аxборот теxнологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги, Xалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва аxборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Республика "Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши ўртасида "Ўзбекистон Республикасида Интернет-маданиятни ривожлантириш бўйича 2016-2018 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режаси” келишилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлар режаси асосида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Izoh qoldirish
Bizning manzil

Navoiy viloyati, Navbahor tumani, Beshrabod qo'rg'oni.
Pochta indeksi: 210200
Ish vaqti: 09:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 - 14:00
Dam olish kunlari: Shanba, Yakshanba.
Fuqarolar qabuli: 10:00 - 17:00
Biz bilan bog'lanish

Aloqa raqami: (0436) 562-11-50
Faks: (0436) 562-12-73
Ishonch raqami: (0436) 562-12-73
E-mail: navbaxor_txtb@xtv.uz
Veb saytga ma'sul: A.Azamov
Murojaat tartibi
Murojaat yuborish
Obuna bo'lish

Veb-sayt so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lish uchun quyidagi ko'rsatilgan qatorga amaldagi elektron manzilingizni kiriting.
Ma'lumotnoma

Diqqat! Agar siz saytda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Veb sayt ishlanmasi:
GADAEV YIGITALI NURALIEVICH