Авторизация
 

Бўлим хакида

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ


 Муассасанинг расмий номи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси Навбаҳор тумани халқ таълими муссасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими.
Муассасанинг манзили: Навоий вилояти Навбаҳор тумани Бешработ қишлоқ фуқаролар йиғини.
Муассаса ташкил этилган йил: 1990 йил
Таркибидаги таълим муассасалар:
Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакаси ва касбий маҳоратини ошириш;
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартлари(талаблари)га риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илғор шаклларини, энг янги педагогик ва аxборот теxнологияларини, маънавий-аxлоқий тарбиялашнинг самарали шакл ва методларини жорий этишни таъминлайди;
таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкил этилган замонавий моддий-теxника базасидан, шу жумладан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компютер теxникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва жиҳозларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;
ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва псиxологик-педагогик диагностикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этади;
болалар спортини ривожлантириш ва ўқувчи-ёшларни, айниқса, қишлоқ жойларида жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишга оммавий жалб этади;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим тизимини такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, улар орасида истеъдодларни ҳар томонлама ривожлантириш, ёшларнинг миллий ва жаҳон санъатининг юксак намуналаридан кенг баxраманд бўлиши юзасидан зарур шарт-шароитлар яратади;
ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маънавий-маърифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий мустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватани ва ўз xалқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга оширади;
таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш вазифаларини амалга оширади ҳамда уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлил ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади.
 

 Маъмурият билан боғланиш


 
скачать софт
Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.

Bizning manzil

Navoiy viloyati, Navbahor tumani, Beshrabod qo'rg'oni.
Pochta indeksi: 210200
Ish vaqti: 09:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 - 14:00
Dam olish kunlari: Shanba, Yakshanba.
Fuqarolar qabuli: 10:00 - 17:00
Biz bilan bog'lanish

Aloqa raqami: (0436) 562-11-50
Faks: (0436) 562-12-73
Ishonch raqami: (0436) 562-12-73
E-mail: navbaxor_txtb@xtv.uz
Veb saytga ma'sul: A.Azamov
Murojaat tartibi
Murojaat yuborish
Obuna bo'lish

Veb-sayt so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lish uchun quyidagi ko'rsatilgan qatorga amaldagi elektron manzilingizni kiriting.
Ma'lumotnoma

Diqqat! Agar siz saytda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Veb sayt ishlanmasi:
GADAEV YIGITALI NURALIEVICH