Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
 

Бўлим ҳақида

  • 10.02.2016, 20:26,
  • Muallif: admin,
  • Bo'lim: ---
  • Навбаҳор туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 

    1.1. Мазкур Йурикнома Ўзбекистон Давлат стандарти O'zDSt 1157:2008 «Ташкилий-фармойиш ҳужжатлари. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар”га мувофиқ ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ишлаб чикилган бўлиб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида (келгуси ўринларда «Кенгаш» деб юритиладиишчи аппаратида (келгуси уринларда «Кенгаш аппарати» деб юритилади) ҳужжатларни тайёрлаш ва улар билан ишлаш тартибини белгилаб беради ҳамда кенгаши тизимидаги барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотларида иш юритишни ташкил этиш бўйича намунавий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

    Унинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вилоят ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари, Кенгаш, Кенгаш Раёсатининг қарорларини ижро этиш ва ижросини назорат қилишнинг ягона тизимини таъминлашга, шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида иш юритишни ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилашдан иборат.

    1.2. Хизмат ҳужжатлари Кенгашнинг мулки ҳисобланади ва улар билан ишлаш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

    1.3. Кенгаш раисининг рухсатисиз:

    -хизмат ҳужжатларидан нусха олиш ва бирор-бир шахсга бериш;

    -жорий иш юритиш ҳужжатларини бошқа ташкилотларга бериш, улар билан бегона шахсларни таништириш;

    -Кенгаш фаолиятига оид материалларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бериш тақиқланади.

    1.4. Касаба уюшмалари органларида иш юритишни мазкур Йўриқнома асосида ташкил этишлари ёки тўзилмалари, мавжуд штат бирликларини инобатга олган холда, ўз йўрикномаларини ишлаб чиқишлари мумкин.

    1.5. Мазкур Йўриқнома коидалари ва талаблари «Махфий» ва «хизматда фойдаланиш учун» деган белги қўйилган ҳужжатларга, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

    1.6. Кенгаш аппаратида иш юритишнинг ахволи юзасидан масъулият Кенгашраиси ўринбосарининг, Кенгаш аппарати бўлимларида иш юритишни ташкил этиш ва унинг тўғри олиб борилиши юзасидан масъулият эса-тегишли бўлимлар мудирларининг зиммаларига юклатилади.

    1.7. Кенгаш аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими Кенгаш аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш, ҳужжатларнинг сакланишини ҳамда унинг ахволи юзасидан умумий назоратни ташкил қилади.

    Кенгаш аппаратига янги ишга келган масъул ходимларни бирлашма Кенгашининг иш тартиби (регламенти) ва ушбу йўриқнома билан таништириш ходим ишга қабулқилинаётган бўлим мудири зиммасига юклатилади.

    1.8. Кенгаш аппаратига келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари кўрсатмалари ҳамда бошқа ҳужжатлар билан аппарат ходимларини таништириш Кенгаш раиси ёки раис ўринбосарининг топшириғига биноан Кенгаш аппаратининг ташкилий ишлар бўлимитомонидан амалга оширилади.


     

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Izoh qoldirish
Bizning manzil

Navoiy viloyati, Navbahor tumani, Beshrabod qo'rg'oni.
Pochta indeksi: 210200
Ish vaqti: 09:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 - 14:00
Dam olish kunlari: Shanba, Yakshanba.
Fuqarolar qabuli: 10:00 - 17:00
Biz bilan bog'lanish

Aloqa raqami: (0436) 562-11-50
Faks: (0436) 562-12-73
Ishonch raqami: (0436) 562-12-73
E-mail: navbaxor_txtb@xtv.uz
Veb saytga ma'sul: A.Azamov
Murojaat tartibi
Murojaat yuborish
Obuna bo'lish

Veb-sayt so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lish uchun quyidagi ko'rsatilgan qatorga amaldagi elektron manzilingizni kiriting.
Ma'lumotnoma

Diqqat! Agar siz saytda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Veb sayt ishlanmasi:
GADAEV YIGITALI NURALIEVICH